Yangiliklar

Битирувчиларга мактабни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатноманинг электрон шакли 15 июнга қадар етказилади
20 мая 2020 от uzedu
Умумий ўрта таълим мактабларини битирганлик тўғрисидаги шаҳодатноманинг электрон шакли (сканер) битирувчиларга 15 июнга қадар етказилади.
Бу ҳақда “Умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилини якунлаш ҳамда ўқувчиларни аттестат (шаҳодатнома) билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғида қайд этилган.
Ҳужжатга кўра ҳудудий таълим бошқармалари жорий йилинг 5 июнига қадар битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома ва сертификат) бланкаларига қўйиладиган якуний баҳоларни attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритиши ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштириши лозим.
Бошқармалар жорий йилнинг 15 июнига қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказади.
Тайёрланган аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунга қадар барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда умумий ўрта таълим муассасасида сақлаб турилади.
Карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ўз эгаларига топширилади.

Комментариев нет

No comments yet.

RSS feed for comments on this post.

Leave a comment

WordPress Themes